Жаҳон | 08:08 / 19.09.2018
7443
1 дақиқада ўқилади

Трамп Сурия бўйича қарор қабул қилишга ваъда берди

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, яқин вақт ичида мамлакат ҳарбийларининг Сурия ҳудудида қолиши бўйича қарор қабул қилинади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.

Таъкидланишича, сиёсатчи польшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан матбуот анжуманида шундай баёнот берган.

Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ИШИД билан кураш бўйича қисқа вақт ичида «жуда катта иш» қилди.

«Биз ажойиб ишларни амалга оширдик. Бу ишни якунлаш тўғрисидаги қарорни жуда яқин вақт ичида қабул қиламиз», - дея айтиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 Сурияда ким томонидан уриб туширилганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид