«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Korean Air билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
19 сентябрь куни транспорт йўлаклари бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган хорижий компания ва ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори Бахтиёр Ҳакимов ҳамда Korean Air компанияси вице-президенти Нох Сам Суг ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Korean Air ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашишди. Хусусан, йўловчи ва юк ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, авиакомпаниялар раҳбарлари бўлажак ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишди ва икки мамлакат ўртасида халқаро авиақатновларни янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ниятини билдирдилар.
Маълумот учун: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва Korean Air ҳамкорлиги тарихи узоқ йилларга эга. Уларнинг давомида компаниялар янги бозорларга кириш, Ўзбекистон логистика инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси ва кадрлар тайёрлашни бошқаришда тажриба алмашишда биргаликда ишлашди. Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда минтақадаги энг юқори технологияли юк комплексларидан бири ҳисобланадиган «Навоий» аэропорти базасида Халқаро интермодал логистика марказини барпо этиш каби қатор лойиҳалар амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарияти ICAO минтақавий директори билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:18 / 25.01.2024
Korean Air Сеул ва Тошкент ўртасидаги авиарейсларни тўхтатади
07:12 / 18.11.2020
Жанубий Кореяда икки гигант авиакомпания бирлашмоқда. Улардан бири пандемия сабаб банкротга учраётганди
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
14:52 / 26.11.2019