Ўзбекистон | 12:36 / 21.09.2018
32413
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон 24» телеканали директори ўзгарди 

Фото: МТРК

«Ўзбекистон 24» телеканали директори ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон МТРКдаги манбалар хабар берди.

Маълум қилинишича, эндиликда телеканалга Мадамин Сафаров раҳбарлик қилади. У бунгача «Ёшлар» телеканалига раҳбарлик қилиб келаётганди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг аввалги директори Нодир Тўлаганов бундан буён телеканал бош муҳаррири сифатида ишлайди. Нодир Тўлаганов телеканалга 2017 йилнинг 21 август куни раҳбар этиб тайинланганди.

«Ёшлар» телеканалига ким янги раҳбар этиб тайинланиши ҳозирча номаълум экани айтиляпти.

Маълумот учун: Мадамин Сафаров 1980 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. «Ёшлар» телеканалидан аввал «Тошкент» телеканалида ҳам ишлаган. 

Ўзбекистон МТРКдаги манбалар маълумотига кўра, сўнгги вақтларда «Ёшлар» телеканалидаги молиявий ҳолат анча ёмонлашган. Ходимларга иш ҳақи тўлашда кечикишлар юзага келмоқда.

Мавзуга оид