Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кун саволи: ЎзА ва «O‘zbekiston 24» каналлари бирлаштириладими?
Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва «O‘zbekiston 24» телерадиоканали бирлашиши ва янги тузиладиган агентлик таркибига ўтиши ҳақида хабар тарқалди. Айни вақтда бу борада муҳокамалар давом этмоқда.
Норасмий манба хабарига кўра, янги агентликка ЎзАнинг ҳозирги директори Абдусаид Кўчимов раҳбар бўлиши кутилмоқда. Янги агентлик Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтиши мумкин. Бу ҳолда «O‘zbekiston 24» канали Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидан чиқиб кетади.
Ҳозирча Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва «O‘zbekiston 24» каналининг сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бу хабарлар юзасидан изоҳ берилмаган.
Kun.uz мухбири Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги матбуот котибияти мудири Абдужалол Тайпатовга қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, ташкилот расмийларида «Бундай маълумот мавжуд эмас».
Эслатиб ўтамиз, «O‘zbekiston 24» канали 2017 йилнинг 24 июлидан ўз ишини бошлаган ва унинг ҳозирги директори Мадамин Сафаров ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:31 / 29.09.2023
«Шарқ» нашриёти ва ЎзАга тегишли биноларни хусусийлаштириш билан боғлиқ жараён ҳақида қўшимча маълумот берилди
13:39 / 22.09.2023
“Маданий мерос объектлари хусусийлаштирилиши мумкин эмас” — Маданий мерос агентлиги
19:46 / 01.07.2020
Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директори ўринбосари этиб тайинланди
16:33 / 11.02.2020