Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонконгда дунёдаги энг қиммат уй сотувга қўйилди
Ҳонгконгда жаҳондаги энг қиммат уй 446 миллион долларга сотувга қўйилди, деб хабар берди Bloomberg.
Майдони 16,3 минг квадрат метр бўлган бу уйда тўртта ётоқхона бўлиб, машина тураргоҳи ва бассейн бўлган ҳовлиси майдони 15 сотихни ташкил этади.
1991 йилда қурилган бу бино Гонконгдаги энг ҳашаматли туманлардан бирида жойлашган.
«Нарх уйнинг ўзидан кўра у жойлашган майдонга нисбатан белгиланган», - деди Executive Homes Hong Kong Ltd кўчмас мулк агентлиги катта маслаҳатчиси Лоуренс Браун.
Bloomberg’нинг ёзишича, Ҳонгконг уй олди-сотдисида бундан олдинги рекорд 2016 йилда қўйилган. Ўшанда муҳташам уй 255 миллион долларга сотилган.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026
Ўзбекистонликлар Ҳонгконгга визани қандай олишлари мумкин?
14:49 / 02.04.2026