Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Petronas Ўзбекистонга қайтмоқчи
Фото: Фото: Wall Street Journal
Малайзиянинг Petroliam Nasional Bhd (Petronas) компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА Bernama ахборот агентлигига асосан ёзмоқда.
Малайзия нашри материалида таъкидланишича, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ва инвестицион ҳамкорлик туфайли мамлакат нефть ва газ соҳасида Petronas иштирокининг тикланиши туфайли янада кенгайтирилади. Муаллифнинг фикрига кўра, Petronas’нинг Ўзбекистон бозорига қайтиши «вақт талаби»дир.
2013 йил ўрталарида Малайзия компанияси Устюрт минтақаси Урга, Қуаниш ва Акчалак гуруҳи конларини ўзлаштиришда маҳсулот тақсимлаш ҳақидаги келишув ҳамда Сурхондарё вилоятидаги Бойсун инвестицион блоки конларини ўзлаштириш бўйича маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги келишувдан чиқиши ҳақида Ўзбекистонни хабардор қилди. Кейинги йил компания Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпди.
Мавзуга оид
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026
Туроператорларга Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун субсидия берилади
14:29 / 27.12.2025