Археологларнинг жаҳон ҳамжамияти сув остида қолган қадимий ёдгорликларга доимий равишда дуч келади. ОАВда вақти-вақти билан ёши юз, баъзида эса мингдан ошган сув остидаги шаҳар ва аҳоли яшаш манзиллари топилмалари тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлади.

Гватемала. Самабах
Қадимий майя халқининг шаҳар қолдиқлари тахминан 2 минг йил аввал Атитлан кўлининг суви остида қолган. Улар 1996 йилда тўсатдан 30 метрдан ортиқ чуқурликдан топилган. Олимларнинг фикрига кўра, чўкиш вулқон фаолияти оқибатида бир онда юз берган.

Миср. Александрия
Эрамизнинг бошидаги кучли зилзила Қадимий Александриянинг бир қисми чўкишига сабаб бўлди. Машҳур Клеопатра саройи ҳам сув остига ғарқ бўлди. У 1998 йилда бошқа қурилмалар билан бирга топилган. Артефактлар топилган жойда сув ости музей комплексини барпо этиш бўйича лойиҳа мавжуд.

Миср. Гераклеон ва Канопус
Бу икки Қадимий Миср шаҳарлари Египет дарвозалари эди. Улар ҳақида тарихий қўлёзмаларга асосланган афсоналар мавжуд. Фақат 90-йилларнинг охирига келиб, денгиз тубида уларни топишга муваффақ бўлишди. Қурилиш остида сув бўлган ер устида олиб борилган, деган фикр бор. Иншоот вазни сабаб ер қулаб тушган ва сув қаърига барча архитектура бойлигини ўзи билан олиб кетган.

Греция. Павлопетри
Эрамиздан аввалги минг йил аввал юз берган зилзила сабаб сув остига кетган яна бир шаҳарлардан бири Қадимий Павлопетри эди. У саройлар, турар-жой бинолари ва ҳатто қабрларни сақлаб, 30 минг квадрат метрга чўзилган.





















