АҚШнинг Айова штатида юк поезди кўприкдан дарёга тушиб кетди. Воқеага темир йўл кўпригининг бузилиши сабаб бўлган. Кўприк поезд оғирлигини кўтара олмаган.

Фото: REUTERS

Маълум қилинишича, дарёга 20 тага яқин вагон ағдарилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 
 
Воқеа жойида мутахассислар иш олиб бормоқда. Таъкидланишича, сувга хавфли моддалар тушиши хавфи йўқ.