Қозоғистон ҳам туристик полиция фаолиятини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати қўмитаси раиси Мурат Кабденов республика ҳудудига келган сайёҳлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Мутасадди ташкилот вакилининг айтишича, полиция ва уларнинг фаолияти тўғрисида салбий фикрлар жамиятда учраб туради, аммо улар, Кабденовнинг сўзларига кўра, оммавий характерга эга эмас.
«Полиция томонидан йўл қўйилган баъзи ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича вазирликнинг тегишли бўлимлари, хусусан ўз хавфсизлик бўлими ички текширув олиб бормоқда. Агар полиция вакили шундай ҳолатлар бўйича айбдор, деб топилса, тегишли мансабдор шахс ва ходим интизомий жавобгарликка тортилади. Биз чет эл фуқаролари томонидан юборилган мурожаатларни ҳам таҳлил қиляпмиз. Мен салбий муносабатдан кўра, кўпроқ ижобий фикрлар кўпайишини истардим», дейди у.
Миграция хизмати қўмитаси раиси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастури ишлаб тайёрланаётгани, таклифлардан бири сайёҳлар билан бевосита ишлайдиган туристик полиция ташкил этиш эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, туристик полиция амалиёти Ўзбекистонда шу йилнинг феврал ойидан бошлаб, муомалага киритилган. Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини амалга ошириш доирасида Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари ташкил қилинган бўлиб, биргина Бухоро вилоятида бошқарма таркибига 45 кишидан иборат штат киритилганди.
Бундан ташқари, халқаро фестивалларга мезбон бўлган Қашқадарё вилоятида ҳам Tourist-friendly тамойилини инкор этмаган ҳолда хавфсизликни юқори даражада сақлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва кўнгиллилар билан катта ишлар қилинди. Ўзбекистонда Туристик полиция нафақат автомобиллар, балки сигвей ва скутерлар билан ҳам таъминланган.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024