Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Porsche дизель моторлардан воз кечади
Porsche компанияси дизель двигателли автомобиллардан воз кечади. Бу ҳақда Porsche компаниясининг ижрочи директори Оливер Блюм Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди
Блюм сўзларига кўра, автомобилсоз бензин двигателли, гибрид двигателли, 2019 йилдан бошлаб эса электромобилларга асосий эътибор қаратади.
Аввалроқ, Блюм дизель можароси Porsche обрўсига катта путур етказганини айтган эди.
«Дизель можароси бизга жуда кўп муаммо келтириб чиқарди», — деди Блюм.
2015 йили АҚШ атроф муҳитни муҳофаза қилиш Агентлиги Volkswagen автоконцернини дизель автомобилларга зарарли моддалар чиқитини камайтириб кўрсатувчи дастур таъминотини ўрнатганликда айблаган эди.
Ўтган йили Германия транспорт вазирлиги Porsche автомобилларида ҳам ноқонуний дастур борлиги аниқланганини эълон қилди. Натижада, компанияга уч литрли дизель двигателига эга 22 мингта Cayenne автомобилини қайтариб олиш мажбурияти юкланди.
Мавзуга оид
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
09:13 / 31.10.2025
Volkswagen’нинг бир чоракдаги зарари 1 миллиард евродан ошди
12:12 / 18.10.2025
Porsche компаниясини McLaren собиқ бош директори бошқаради
15:07 / 26.07.2025