Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Россиядан шикоят қилди
Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия кемалари ва самолётларининг Керчен бўғозидаги хатти-ҳаракатидан шикоят қилиб, Россияни «хавфли ҳодисаларни» келтириб чиқаришда айблади. Бу ҳақда маҳкаманинг фейсбукдаги саҳифасида айтилади.
Украина ҳарбий-денгиз кучларидан билдиришларича, «хавфли ҳодисалар» Украина ҳарбий кемаларининг Керчен бўғозидан ўтиши вақтида юз берди. шу билан бирга, маҳкамадан таъкидлашларича, Россия томонидан манёвр учун рухсат сўралмаган, сабаби Украина кемалари «эркин сузишга бўлган ўз ҳуқуқидан фойдаланди».
Шунингдек, таъкидланишича, бўғоздан ўтиш Россия ҳарбий-денгиз кучлари ва чегара хизмати кемаларининг ҳамроҳлик қилиши туфайли, бундан ташқари, Россия самолётларининг парвози сабабли «мураккаб шароитда» амалга оширилди.
Маҳкамадан билдирилишича, Россия кемалари ва самолётларининг Украина кемалари билан яқинлашуви «хавфли ҳодисалардир». Хусусан, Россия жосуслик кемаси ва Су-27 қирувчисининг «икки кабельт масофага» (тахминан 440 метрга) яқинлашиши ҳақида айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияни «овозни ўчиришга» чақирган Британия вазири Донбассга келганди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026