Жаҳон | 08:52 / 25.09.2018
8620
2 дақиқада ўқилади

Хитой Украинага совға жўнатди

Фото: Facebook/Уляна Супрун

Украина ва Хитой 24 сентябрь, душанба куни Украина томонининг беғараз ёрдам олиши тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Ульяна Супрун фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Имзоланган ҳужжат доирасида Украина замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган 50та тез тиббий ёрдам автомобилини олди. Таъкидланишича, олтита автомобиль Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга берилади, қолганлари эса Украинанинг турли ҳудудларига юборилади.

«Украина ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорликда тез тиббий ёрдам бригадаларини жиҳозлаш бўйича тиббий асбоб-ускуналарга оид лойиҳанинг амалга оширилиши навбатдаги қадамга айланди. Келишув доирасида Украина 3,5 миллион долларлик қийматдаги тиббий ускуналар билан жиҳозланган 50та тез тиббий ёрдам машинасини олди», - дея ёзади Супрун.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ду Вэйнинг таъкидлашича, тез ёрдам автомобиллари Украина томонидан 2016 йилда имзоланган келишув асосида қабул қилиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинанинг Россия билан курашдаги ўрни ҳақида гапирганди

Мавзуга оид