Жаҳон | 11:02 / 26.09.2018
5961
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: Эронга қарши санкцияларни четлаб ўтишга уриниш самарасиз

Фото: Global Look Press

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук сўзларига кўра, Эронга нисбатан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга уринишлар самарасиздир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Хукнинг сўзларига кўра, шу тариқа бошқа мамлакатлар Теҳронга «биринчи рақамли террористик давлат мақоми»ни сақлаб қолишда ёрдам бермоқда.

«АҚШ санкцияларини четлаб ўтишга уриниш самарасиз, сабаби сизлар Эрон режими даромад олишини қўллаб-қувватлаяпсиз», - дейди Хук.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ нефть нархини қай йўсинда «босиб туриши» айтилганди.

АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук сўзларига кўра, Эронга қарши санкциялар жорий этишдан олдин Қўшма Штатлар бозорда етарлича нефть борлигига ишонч ҳосил қилади.

Мавзуга оид