Спорт | 09:38 / 26.09.2018
8205
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича жаҳон чемпиони гиёҳванд аёлни масхара қилгани учун 100 минг долларлик жаримага тортилди

Фото: AFP

Бокс бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Билли Жо Сондерс гиёҳванд моддаларга қарам бўлган аёлни масхара қилгани учун жаримага тортилди.

ESPN маълумотига кўра, Британия бокс кенгаши спортчини спортнинг ушбу тури обрўсига зиён етказгани учун 100 минг долларлик жаримага тортди.

29 ёшли Сондерс билан боғлиқ можаро унинг ўзи томонидан эълон қилинган видеодан сўнг бошланди. Унда у ўзининг қимматбаҳо машинаси ойнасидан туриб гиёҳванд моддаларга қарам бўлган аёлга ахлоқсиз гапларни айтади ва бир доза наркотик учун ўткинчини дўппослашни таклиф қилади.

«Кимни сабабсиз хафа қилган бўлсам, барчадан узр сўрайман. Менда кечирим сўрашдан бошқа ҳеч нарса қолмади», - дея ёзган Сондерс твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони америкалик Дэвид Бенавидес допинг тестидан ўтолмаганди

Мавзуга оид