Дубайда бриллиантлар ва олтин билан безалган, нархи 17 млн доллар турувчи аёллар туфлиси намойишга қўйилади.  

Дунёдаги энг қимматбаҳо пойабзал деб эътироф этилаётган ушбу туфли 15 қиротли иккита бриллиант ҳамда 236 та майдароқ қимматбаҳо тошлар билан безалган. 

Туфли 26 сентябрда Burj Al Arab меҳмонхонасида яқинда чиқарилган, безагида бриллиант, ёқут, олтин ва марварид қўлланган заргарлик пойабзали тўплами билан бирга намойишга қўйилади.