Жаҳон | 09:28 / 26.09.2018
9214
1 дақиқада ўқилади

Нидерландия ва Австралия MH17 учун Россияни жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилди

Фото: Antonio Bronic/Reuters

Нидерландия ташқи ишлар вазири Стеф Блок австралиялик ҳамкасби Марис Пейн билан Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH17 рейсидаги уриб туширилган Boeing билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида хабар қилинган.

Қайд этилишича, икки мамлакат вакиллари Россияни юз берган ҳалокат туфайли жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида фикр алмашишган.

«Бугунги кунда бизнинг мамлакатларимиз Россия томони билан дипломатик каналлар орқали алоқада бўлиб турибди», - деди Блок.

У бу масала бўйича музокаралар яқин келажакда бошланиши кераклигига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евроиттифоқ Россияни MH17 ҳалокати учун жавобгарликни тан олишга чақирганди

Мавзуга оид