Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Азов денгизидаги базанинг вазифалари айтилди
Украина ҳукумати Бердянскда йил охиригача қурмоқчи бўлган, Азов денгизидаги Украина янги ҳарбий-денгиз базасининг асосий вазифаларидан бири Россия мина таҳдидини бартараф этиш бўлади.
Бу Украина ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги штаби бошлиғининг Евроатлантик интеграция бўйича ўринбосари Андрей Риженко маълум қилди, дея хабар беради «Громадьске» телеканали.
«База асосий вазифаси - Азов денгизи портларини ҳимоя қилиш ва миналарга қарши тадбирлар ўтказишни назарда тутувчи, кемалар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш бўлади», - деди Риженко.
Бундан ташқари, унинг айтишича, Азов денгизида Украина ҳарбий-денгиз кучларининг «ён томондан кўриш сканерларига» эга бўлган иккита артиллерия зирҳли кемаси ҳам бўлади. Улар «миналарга қарши тадбирларни хавфсиз амалга оширишда» қўл келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Азов денгизи яқинида ҳарбий машқлар ўтказганди.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026