Ҳукуматнинг Боғдод тумани бўйича қарори қабул қилиниши кутиляпти
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилояти Боғдод туманининг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Фарғона вилоятининг Бағдод туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш комплекс ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал этилиши талаб этиладиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ҳужжат билан 2018-2019 йилларда Боғдод туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
Боғдод туманида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган дастлабки қиймати 18,8 млн. доллар бўлган инвестицион лойиҳалар рўйхати тасдиқланиши мумкин.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталарининг Боғдод туманидаги давлат мулки ва давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш бўйича таклифи маъқулланади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, “Ҳунарманд” уюшмасининг 2018-2019 йилларда Боғдод туманида давлат-хусусий шериклик асосида:
аҳолининг маданий ва рекреацион хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга мўлжалланган замонавий истироҳат боғи барпо этиш;
ҳунармандлар учун устахона ва савдо шохобчалари жойлашган ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази - “Ҳунармандлар маркази” ташкил этиш бўйича таклифларига розилик берилиши мумкин.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзагрокимёхимоя” АЖларнинг Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтига қарашли Боғдод туманида жойлашган “Қўқон таянч пункти”нинг фойдаланилмаётган бино-иншоотларини қуйидаги инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар асосида “нол” харид қийматида “Fito-Mir” МЧЖга бериш таклифи маъқулланиши мумкин:
солиқ қарзлари ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда бериладиган бино-иншоотларни капитал таъмирлаш, объектни зарур ускуналар билан жиҳозлаш учун 600 млн.сўмдан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш;
2018-2019 йиллар давомида камида 40 та янги иш ўринлари яратиш ва объектга эгалик қилиш ҳуқуқини олган кундан бошлаб 10 йил мобайнида объектнинг ўқув-тажриба профилини сақлаб қолиш.
Мавзуга оид
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
10:06 / 10.10.2024