Иқтисодиёт | 09:58 / 27.09.2018
11402
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна битта эркин иқтисодий зона ташкил этилди

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 18 сентябрдаги фармонига биноан чегарадош мамлакатлар, хусусан, Афғонистон Ислом Республикаси билан савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов мазкур лойиҳа истиқболини таъминлаш юзасидан “Термиз” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбарияти — “Surxon-Global Trede” МЧЖ вакиллари билан учрашди.

Учрашувда уч минг гектар ер майдонига эга “Термиз” иқтисодий зонасида маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатдош тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш, шу мақсадда энг замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатиш пировардида янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, инвестицияларни кенг жалб этиш, ҳудудда муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани яратиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Мавзуга оид