Жаҳон | 08:19 / 28.09.2018
15944
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: Ил-20 кескинликнинг хавфли намунасига айланди

Фото: REUTERS

АҚШнинг Сурия мулоқоти бўйича махсус вакили Жеймс Жеффрининг БМТ Бош ассамблеясида маълум қилишича, Россияга тегишли Ил-20 билан содир бўлган ҳодиса Суриядаги тангликнинг хавфли намунасидир, унинг тўхтатиш керак. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса Суриядаги можарони «ҳар қандай тарзда музлатиш» кераклигини кўрсатмоқда.

«Бу биз нисбатан катта миқёсда қочишга уринаётганимизнинг мисоли... Бу зудлик билан тўхтатишимиз керак бўлган кескинлик сценарийси», - деди Жеффри.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ Суриядаги мавжуд вазиятни «музлатилган» деб ҳисоблайди. Унинг билдиришича, мамлакат можарони исталган тарзда музлатиш учун босим ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ил-20 воқеаси «анча жиддий» оқибатларга олиб келиши мумкин бўлгани ҳақида баёнот берганди.

Мавзуга оид