Спорт | 18:04 / 28.09.2018
7209
1 дақиқада ўқилади

Енгил атлетикачи гўшт туфайли мусобақалардан четлатилишига бир бахя қолди

Фото: EPA-EFE/GERRY PENNY

Америка Допингга қарши кураш агентлиги (USADA) кучли допингдан фойдаланишда айбланган спортчи Уилл Клэйни оқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Клэйнинг таҳлил намуналарида кленбутерол топилган. Муаммони ўрганиб чиққач, агентлик тақиқланган модда Олимпия ўйинларининг уч карра ғолиби организмига тасодифан тушиб қолган, деган хулосага келди.

USADA аъзоларининг фикрига кўра, допинг тести ижобий натижа кўрсатган, сабаби Мексикада Клэй кленбутерол билан зарарланган гўштни истеъмол қилди. Мексика ва Хитой каби мамлакатларда ушбу моддалардан ҳайвонлар тезроқ оғирликка эга бўлиши учун ишлатишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони допинг тестидан ўтолмаганди

Мавзуга оид