Спорт | 15:10 / 28.09.2018
7161
2 дақиқада ўқилади

Федерер теннис тарихидаги энг яхши тўп узатиш ким томонидан амалга оширилганини айтди

Фото: Getty Images

Швейцариялик теннисчи ва жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Рожер Федерер теннис тарихидаги энг яхши тўп узатилиши ҳақида гапириб, ўз кумирларидан бири - америкалик Пит Сампраснинг фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

«Сампраснинг фаолияти ажойиб. У Уимблдонда етти марта ва АҚШ Очиқ чемпионатида беш марта ғалаба қозонган. Унинг US Open’даги сўнгги ғалабасини ҳеч қачон унутмайман - у ўзининг асосий рақиби Агассини мағлуб этганди.

Менимча, Пит биз қачонлардир кўрган энг яхши тўп узатишга эга бўлган теннисчи. Бугунги кунда ҳам тўпни ўйинга яхши киритадиган ўйинчилар бор, бироқ Сампрас тўп узатишдан қандай фойдалангани ва ҳужумни ривожлантиргани - бу ақл бовар қилмайдиган нарса эди», - дея Федерернинг сўзларини келтиради Tennis World USA.

Сампрас - «Катта дубулға» мусобақаларининг 14 карра ғолиби. Мэйжорларда ундан кўп фақат Рафаэл Надаль (17) ва Рожер Федерер (20) ғалаба қозонган. Сербиялик Новак Жокович сўнгги US Open’да ўзининг 14-совринини ютиб олди.

Мавзуга оид