АҚШнинг Transdev компанияси ҳайдовчисиз мактаб автобусини синовдан ўтказишни бошлади. Бу автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланиб, болаларни мактабга элтиб қўяди.

Автобус EZ10 электр автобуси негизида қурилган бўлиб, 12 йўловчига мўлжалланган. Автобуснинг тезлиги ҳайдовчи томонидан бошқариш режимида 48 км/соат, ҳайдовчисиз режимда эса 13 км/соат билан чекланган.
Синов Флоридадаги Бэбкок-Рэнч шаҳрида амалга оширилмоқда. Автобус кабинасида фавқулодда вазиятда бошқарувни ўз қўлига олиш учун муҳандис бўлади. Агар автобус синови муваффақиятли ўтса, компания турли шаҳарларда унинг қатновини йўлга қўймоқчи.














