Покистон ахборот ва телерадиоузатиш вазири Фавад Чоудхурининг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати Ҳиндистон Россиядан С-400 зенит ракета комплекслари сотиб олиши мумкин эканидан хавотирдадир. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Покистонга қарши кучларини кучайтирмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Покистон томони Ҳиндистон билан мулоқотга тайёр турибди.
Чоудхурининг таъкидлашича, Покистон кўп марта Ҳиндистонни ўзаро мулоқотга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Покистонга пул беришдан бош тортганди.
АҚШ Покистонга терроризмга қарши кураш учун навбатдаги 300 миллион долларни бермайди. Пентагоннинг фикрига кўра, мамлакат молиявий ёрдамдан самарали фойдаланмаяпти.















