Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқув, лаборатория, ётоқхона бинолари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилишни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотларини қурилиши, реконструкция қилиниши ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашда бир қатор ҳолатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган ечимларни кутмоқда, хусусан:
биринчидан, ҳозирги кунда мавжуд 1650 ўринли ўқув биноларда 4263 нафар талабалар тўлиқ икки сменада таълим олмоқда;
иккинчидан, ўқув-лабораториялари жиҳозлари ва ускуналарини ўрнатиш жойлари техник топшириқ талабларига жавоб бермайди;
учинчидан, 250 ўринли талабалар турар жойи биноси эҳтиёжни қопламайди;
тўртинчидан, спорт иншоотлари ва майдонлари мавжуд эмас.
Ҳужжатда белгиланишича, Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9 ва 9а уй манзиллари ҳудудида мавжуд бўлган ўқув, лаборатория ва ётоқхона биноларини реконструкция қилиш, спорт иншооти ва ошхона объектларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари 2019 йил 1 сентябрга қадар тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг асосланган ҳисоб-китоблари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган ўқув, лаборатория ва ётоқхона биноларини реконструкция қилиш, спорт иншооти ва ошхона объектларини қуриш ҳамда жиҳозлаш мақсадида 2018 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур маблағларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-қарори билан 2018 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтининг собиқ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 массиви, 11-уй манзили бўйича жойлашган биноларни капитал таъмирлаш учун ажратилган 10 млрд сўм маблағ ҳисобидан таъминлайди.

















