Япония ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга ҳукуматнинг янги таркибини эълон қилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ, Япониянинг қайта сайланган бош вазири Синдзо Абэ ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилгани маълум бўлганди.
Аввалдан тахмин қилинганидек, вазирлар маҳкамасида 18 ўриндан 12тасини янги амалдорлар эгаллади. Шу билан бирга, Абэ асосий вазирларни, жумладан, Сугунинг ўзини ишда қолдирди.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари ва молия вазири Таро Асо, ташқи ишлар вазири Таро Коно ҳамда иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири лавозимларида ишлайдиган Хиросигэ Сэко ўз позицияларини сақлаб қолишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония ҳукумати истеъфога чиққанди. Япония ҳукумати тўлиқ таркибда янги сайланган бош вазир Синдзо Абэ ўзгаришларни амалга ошириши учун истеъфога чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024