Эрон яқин орада орбитага ўзи ишлаб чиқарган 3 та сунъий йўлдошни чиқармоқчи. Бу ҳақда Эрон коинот агентлиги раҳбари Муртазо Барорий маълум қилган.

“Паяма Амир-Кабир”, “Дўсти” ва “Наҳид” деб номланган 3 та сунъий йўлдош айни вақтда учирилишга тайёр”, деб айтган Барорий.

Эрон коинот агентлиги раҳбари сунъий йўлдошлар орбитага жорий йилда чиқарилишига умид қилиб қолган.