Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда янги ер силкинишлар қайд қилинди
3 октябрда Индонезиянинг Марказий Сулавеси вилоятида 4,8 магнитудали ер силкиниш юз берди. Бу ҳақда Метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги маълум қилган.
Маълум қилинишича, зилзила маркази вилоятнинг маъмурий маркази Палу шаҳридан 20 км узоқликда, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Шаҳарда кичик ер силкинишлар сезилган. Жабрланганлар ва талофатлар ҳақида маълумот берилмаган.
Ўтган ҳафтада шу ҳудудда 7,4 магнитудали вайронкор зилзила юз берганди. 2 кун давомида 170 га яқин такрорий ер силкиниш қайд қилинган. Кучли зилзилалар тўлқинлари баландлиги 5-7 метрга етган кучли цунами келтириб чиқарган.
Охирги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 1234 киши ҳалок бўлган, яна 100 га яқин киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Юзлаб одамлар жароҳат олган. Зилзила оқибатида 60 мингдан кўпроқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026