Чемпионлар лигасининг 2-турида катта сенсация қайд этилди. Сешанба оқшомидаги ўйинларда ЦСКА Москвада асосий етакчиларисиз қолган «Реал»ни мағлубиятга учратди (1:0). Туринда эса Дибала Роналдунинг йўқлигини билдирмади, у бир ўзи «Янг Бойз» дарвозасига 3та гол йўллади. «Трибуна» 4та гуруҳда 2-тур ўйинларидан кейин юзага келган вазиятга тўхталади.

E гуруҳи
Бавария (Германия) – Аякс (Нидерландия) 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 4 Хуммельс, 1:1 – 22 Мазрауи.
Бавария – Нойер, Киммих, Боатенг, Ҳуммельс (Зюле, 90), Алаба, Мартинес, Алькантара, Роббен (Хамес, 62), Мюллер, Рибери (Гнабри, 74), Левандовски.
Аякс – Онана, Мазрауи, де Лигт, Вебер, Тальяфико, ван де Бек (де Вит, 75), Шене, Блинд, Зиеш, Тадич, Нерес (Дольберг, 85).
Огоҳлантиришлар: ван де Бек (21), Мартинес (40), Блинд (51), Хамес (78), Гнабри (88).

Германия чемпионининг Бундеслигадаги охирги йўқотишлари («Аугсург» билан дуранг ва «Ҳерта»дан мағлубият) тасодиф эмаслиги маълум бўлиб қолди. «Аякс» «Бавария» учун жиддий муаммо туғдирди ва ҳатто Мюнхендан ғалаба билан қайтишига бир бахя қолди. Кўринишидан, немислар жамоасининг янги бош мураббийи Нико Ковач жамоа футболчилари билан алоқани йўқотмоқда. Ўйиндан олдин Матс Ҳуммелс, Хави Мартинес ва Хамес Родригес хорватиялик мутахассис томонидан ўтказилаётган ротациялардан норозилигини билдирганди.

Лекин айнан Ҳуммелс ўйинда ҳисобни очди, 4-дақиқадаёқ Арьен Роббеннинг узатмаси голга айланди. Кейин эса «Бавария» майдонда секин ҳаракатлана бошлади, Ҳуммелс ва Мартинес жавобгар бўлгна ҳимоя маркази ва таянч зонасида «ёриқлар» пайдо бўлди. Натижада Душан Матичнинг пасидан кейин Нуссайр Марзауи ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. Нидерландлар ўйин давомида бир неча хавфли вазиятларни яратишди, ўйин охирида Мануэль Нойер Лассе Шоненинг жарима нуқтасидан йўллаган кучли зарбасини базўр қайтарди ва «Бавария»ни шармандаликдан сақлади.

АЕК Греция – Бенфика Португалия 2:3 (0:2, 2:1)