Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия ГРУнинг киберҳужуми олди олинганини маълум қилди. Мамлакатдан 4 россиялик чиқариб юборилган
Фото: REUTERS / Piroschka van de Wouw
Нидерландия Мудофаа вазирлиги Россиянинг Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилотга (КҚТТ) киберҳужуми олди олингани ҳақида маълум қилди.
Ўтган йилнинг апрель ойида Нидерландия ҳарбий разведкаси ва хавфсизлик хизмати Гаагадаги КҚТТга қаратилган ГРУ киберҳужумининг олдини олган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Анк Бейлевелд матбуот анжуманида маълум қилди.
Худди ўша куни Нидерландиянинг расмий органлари маълумотларига кўра, ГРУ ходимлари ҳисобланган тўрт нафар россиялик мамлакатдан чиқариб юборилган.
Россиянинг КҚТТдаги доимий ваколатхонаси Нидерландия Мудофаа вазирлигининг айбловларига изоҳ бермади. «Изоҳлар йўқ», - дея маълум қилган миссия вакили РИА Новости’га.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль Россияда жуда юқори даражадаги коррупция схемаси ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
14:43 / 17.12.2025
РФ Европа судига даъволар киритган ННТни “номақбул” деб эълон қилди
14:25 / 15.12.2025
Амстердамда ЦАҲАЛ кантори чиқишига қарши намойишда 22 киши ушланди
13:53 / 11.12.2025
Полшадаги НАТО ҳаво ҳимояси миссияси Нидерландияга топширилди
09:09 / 08.11.2025