Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди фуқаролар Facebook ва Telegram орқали Тергов департаменти раҳбариятига мурожаат қилишлари мумкин
Фото: Тергов департаменти
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг “Tergovdepartamenti.uz” расмий сайти ишга туширилган эди.
Ушбу сайтда Тергов департаментида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳуқуқий ахборотлар, юртимизда содир этилган жиноятлар ҳамда уларга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида маълумотлар бериб келинаётган эди.
Ҳозирда ушбу сайтни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар билан Тергов департаменти раҳбарияти ўртасида мулоқотни янада кучайтириш ҳамда сайтга киришни осонлаштириш мақсадида мазкур ВЕБ-сайтнинг номи “Tergov.uz” деб қисқартирилиб, унинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Facebook.com\tergov.uz” ва “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “@tergov_bot” номли расмий саҳифалари очилди.
Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг “Facebook” ва “Telegram”даги шахсий саҳифалари орқали тергов идоралари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифларини юборишлари, шунингдек, ўзларининг поймол бўлган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тўғридан-тўғри Тергов департаменти раҳбариятига мурожаат қилишлари, ушбу мурожаатларига илова сифатида ишга алоқадор бўлган фото, аудио ва видео файлларини юклашлари мумкин.
Қайд этилишича, ушбу ижтимоий тармоқлардан юборилган ҳар бир хабар ва мурожаатлар Тергов департаменти раҳбариятининг эътиборидан четда қолдирилмай, кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилишини таъминланади.
Мавзуга оид
15:57 / 03.04.2026
“Судга чақирилдингиз” – Telegram’да зарарли APK файллари тарқатилмоқда
09:34 / 28.03.2026
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
11:20 / 17.03.2026
Россияда Telegram амалда ишламай қолди
20:05 / 13.03.2026