АҚШ президенти Дональд Трамп террорчиликка қарши курашиш бўйича янги миллий стратегияни имзолади.  

Ҳужжатга кўра, АҚШ ўз эътиборини террорчилик гуруҳлари манбаларини топиш ва бартараф этиш, террорчиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий оқимларни йўқ қилишга қаратади. Бундан ташқари, дунёдаги радикаллашув ва террорчиликка ёллашга қарши курашиш, АҚШда террорчиликка қарши кураш воситаларини модернизациялаш, АҚШ инфратузилмасини ҳимоя қилишнинг муҳимлиги қайд қилинган. Хорижий ҳамкорларнинг аксилтеррорчилик чораларини мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.   

Ҳужжатда таъкидланишича, бу 2011 йилдан бери қабул қилинган террорчиликка қарши илк миллий стратегиядир.