Спорт | 17:32 / 06.10.2018
9600
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига президенти: «10 минг долларга гаров боғлайман: ўйин аниқ Майамида бўлади»

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Жирона» - «Барселона» ўйинининг АҚШда ўтказилишига ишончи комил эканини айтди.

«Ўйин Қўшма Штатларда бўлишига 10 минг доллар тикаман», - деб айтган Тебас CNN мухбири билан суҳбатда.

«Мен Испания ва спорт оламини жуда яхши биламан. Шу боисдан бу осон кечмаслигини, вазиятни ҳал қилиш кераклигини ҳам тушунаман. Назаримда, ҳар иккала жамоа ўйинчилари ҳам Америкада ўйин ўтказишни истайди. Аммо Ла Лига доирасидаги расмий учрашув бўлгани учунгина буни хоҳламасликлари бемаънилик», - деб айтган Тебас.

«Майамида ўйин ўтказишимиз деярли аниқ. Биз бу фикримизга қарши чиқишларини билгандик, бу мени ҳайрон қолдираётгани йўқ. Бу – стратегиямизнинг бир қисми эди. Режамиз бор ва биз у бўйича ишлашда давом этмоқчимиз. Мақсадимиз – Майамидаги «Hard Rock Stadium»да 26 январь куни соат 14:45 да ўйин ўтказиш», - дея гапни қисқа қилган Ла Лига президенти.

Қайд этиш жоиз, Ла Лига президентининг тарафдорлари бу ғояни амалга ошириш учун анча тер тўкишларига тўғри келади. Чунки ФИФА президенти ҳам, Испания футбол федерацияси президенти ҳам ва ҳатто Испания бош вазири ҳам бу лойиҳага қаршилик қилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид