Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълими вазирлигининг «Давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ва пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ташкил этиладиган хизматлар рўйхати;

пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ташкил этиладиган хизматлар рўйхати ва пуллик асосда ташкил этиладиган хизматлар рўйхатини таълим муассасаларининг ҳамма учун кўринарли жойига осиб қўйилишини, мактабларда ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларида унинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларида пуллик асосда ташкил этилган хизматларни тўғри ташкил этилганлиги ва маблағларидан тўғри фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатади.

Давлат умумий ўрта таълим мактабларида (давлат таъминоти асосида) бепул ташкил этиладиган хизматлар рўйхати

I. Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар учун қуйидаги хизматлар давлат таъминоти асосида бепул амалга оширилади:

Давлат таълим стандартлари асосида умумий ўрта таълим бериш;

мактаб ихтиёридаги соатлар ҳисобига ўқувчиларнинг ихтиёрий танлови асосида ташкил этиладиган дарсларда ўқиш;

дарсларни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан қўшимча ишлаш;

мактабнинг кутубхона фондидан фойдаланиш;

ўқув машғулотлари давомида мактабнинг синфхоналари, спорт иншоотлари, мебель ва жиҳозлар, шунингдек бошқа ўқув анжомларидан фойдаланиш;

йиллик тиббий кўрикдан ўтиш;

тез-тиббий ёрдам хизматларидан фойдаланиш;