Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолиси президент қарорлари ижроси қандай амалга оширилаётганини назорат қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда президент қарорлари ижроси юзасидан аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати механизмининг амалга оширилишини таъминловчи портал ташкил этилади.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорлари ижроси юзасидан аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати механизмининг амалга оширилишини таъминловчи «Jamoatfikri.uz» порталининг ташкил этилиши ва йўлга қўйилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йил 1 январдан мажлис ва йиғилишларни ўтказиш янгича тартибда амалга оширилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
13:12 / 18.06.2026
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026