Жамият | 14:10 / 07.10.2018
12038
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар кир ювиш кукуни қутисига яширилган порохни фош этишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Нукус» темир йўл вокзали атрофида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишини фош этишди.

Божхона матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар беришича, А.Н ва О.С 5та «Миф 3в1» ёзувли картон қутига жойланган 2,5 килограммга тенг бўлган порох ва 3072 дона «ЦБО-Н» номли капсюлни қўшни давлатдан сотиб олиб, республика ҳудудига яширинча олиб ўтган ва уларни 1,5 млн сўм миқдоридаги маблағ эвазига шартли харидорга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинган.

Ушбу қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 248-моддасининг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва суд ҳукми билан фуқаро О.Сга 6 йил, А.Нга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга оид