UFC жанги бўйича ирландиялик Конор МакГрегор ва россиялик Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг ва ундан кейинги содир бўлган шов-шувли воқеалар ўзбекистонлик мухлисларда қандай таассурот қолдирди? «Фейсбук» ва «Твиттер»да мухлислар жанг ва ундаги ҳодисаларни юмор аралаш қаршилашган бўлса, «Инстаграм»да ҳаттоки қизлар жанг тафсилотларини жиддий муҳокама қилишганига, ҳаттоки бир бирлари билан тортишиб кетишганига гувоҳ бўлдик.

«Фейсбук»дагилар нима дейди?

Мухаммад Шакур: Катта жанглардан аввал ва кейин бўладиган машмашалар атайин оммада қизиқишни орттириш учун қилинади. Сабаби — пул. Трансляцияни сотиб олиш катта пул туради. Сотиб олган телеканаллар ҳам фойда кўришади — рейтинг ҳамда рекламадан тушадиган пул.

Бундай пайтда рингда нима содир бўлишига қизиқамиз, албатта, аммо ринг АТРОФИДА нималар бўлаётганини англаш ва ёдда тутиш керак. Шу билан бирга ботинда бўладиган ишлар ҳам бор — берилиб кетиб, ўзимизни йўқотиб қўйганимизда қувонадиган кўзлар ҳам бор...

Аслан Умар: UFC — ҳаром! Юзга уриш ҳаром! Гуноҳкор Мўминнинг шаънини булғаш ҳам ҳаром! Мунофиқ эмас у бола. Қилаётган ҳаром ишига очиқчасига раддия бермади ҳеч қаерда ҳалол деб. Ҳаёт тарзи оила ва ижтимоий ҳаётида унча мунча мўминлар қилолмаган ишни қиладиган бола. Шахсга нисбатан жа қаттиқ гапирворманглар. Аллоҳ ҳидоятласин бу болани, охирини хайрли қилсин...

Ирода Рустамова: Конор ҳадеб жиннича қилиқлар қилганидан билгандим ютқазиб қўйишини. У мақтаниб юрди, Хабиб эса Аллоҳни кўп марта эслади. Мана шунгаям ютди.

Zafar Abdullaev: Тўғри иш қилди Хабиб. Гонорарининг Хабибга кераги йўқ, Рамзон Қодиров братан икки баравар қилиб беради пулни!

Камолиддин Акбаров: Холис айтганда, Хабиб тўғри иш қилмади. Бутун дунёга анавининг масхарабозлигини исботлаб қўйди, тамом! Бундан ошиқ уларга аламли жазо йўқ эди.

Bahadir Can: Ҳожибой бўлганда нима деган бўлар эди:

«Хабиб — прав. Тўғри қилади! Хабибда ҳеч қандай айб йўқ эди. Икки метр нарида Конорнинг мураббийи биннарса-биннарса деб қўйди-да. Бу эшитиб қолди. Биз эшитмадик. «Нима дединг? Биннарса дегандай бўлдингми?» деди. Рингни бир бурчагида Конор чала сўйилган хўроздай ётибди. Хабиб рингдан ирғиб ўтиб, Конорнинг мураббийини дўппослаб қўйди. Бутун жаҳон у-у-у-у деворди. Қўрқмасдан чиқиб кетди! Чунки у Хабиббой-да! У ўзимизни ўзбек. Таги ўзбекистонлик. Ўзбеклиги бор. Қизиққон-да. Ҳақиқат талаб қилди. Қўрқмади. «Ҳей! — деди. — Чемпионатинггаям... Ўша олтиндан бўлган камаринггаям деди.