Параосиё ўйинларида яна иккита олтин. Ўзбекистонлик спортчи Осиё рекордини ўрнатди
Жакартада Параосиё ўйинларида иштирок этаётган яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медаль соҳибига айланди.
Камолахон Абдуллаева узунликка сакраш, Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида ғолиб чиқиб, терма жамоа ҳисобига навбатдаги олтин медалларни қўшиб қўйишди.
Маълумот учун, Камолахон Абдуллаева Параосиё ўйинларида аёллар ўртасида узунликка сакраш бўйича чемпионликни қўлга киритган дастлабки спортчи бўлди.
Мусобақаларнинг биринчи кунида ўзбекистонлик тўрт нафар атлет сузиш баҳсларида 2 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритишган эди. Шу тариқа, ҳозирга келиб Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 4 тага етди.
Эътиборлиси, эркаклар ўртасида S13 йўналишида 400 метрга эркин сузиш бўйича иштирок этган Дмитрий Хорлин барча рақибларини ортда қолдириш билан бирга Осиё рекордини ўрнатди. У ўз чиқишини 4 дақиқа 9,23 сонияда якунлаб, қитъа рекордини янгилаган. Бундан аввалги рекорд 4 дақиқа 26,98 секундни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:59 / 26.10.2023
Бобур Омонов Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатиб олтин медалга сазовор бўлди, велошосседа бронза
09:51 / 23.10.2023
Параосиё ўйинлари. Ўзбекистон биринчи кунни 3та олтин медаль билан бошлади
14:00 / 06.05.2022
2022 йилги Осиё ва Параосиё ўйинлари номаълум муддатга қолдирилди
01:38 / 21.12.2018