Таълим муассасалари ҳудуди ва хоналарида таълим олувчиларга баъзи нарсалар тақиқланади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Улар:
телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
телефони ёрдамида:
атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
ўқув машғулотлари вақтида:
телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
телефонни стол устига қўйиш;
мусиқа, шу жумладан қулоқчинлар орқали тинглаш;
сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

















