Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвия Россияни киберҳужумларда айблади
Латвия Конституцияни ҳимоя қилиш бўйича бюроси Россияни мудофаа ва ташқи алоқалар соҳасидаги давлат институтларига киберҳужумлар қилишда айблади, дея хабар беради Reuters.
«Латвияда киберҳужумлар ГРУ томонидан жосуслик мақсадида амалга оширилган. Энг кўп кузатилган ҳужумлар давлат институтларига, жумладан, мудофаа ва ташқи алоқалар соҳаларига қарши қаратилганди», - дея маълум қилишди идора вакиллари.
Шунингдек, улар Россия ҳарбий разведка хизматини маълумотларга фишинг ҳужумлардан фойдаланган ҳолда киришга уринишда айбладилар. Шу билан бирга, Латвиядан маълум қилишларича, яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига таъсир ўтказишга қаратилган ҳеч қандай ҳужумлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ГРУни бутун дунё бўйлаб киберҳужумларда айблаганди.
Буюк Британиядаги Киберхавфсизлик бўйича миллий марказ Россия ГРУсини бизнес, сиёсий институтлар, спорт ва оммавий ахборот воситаларига қарши бутун дунё бўйлаб «танловсиз ва аҳмоқона» киберҳужумларни ташкиллаштиришда айблади.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55 / 01.07.2026
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
08:39 / 30.06.2026