Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда
Франция пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расман кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.


Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда мамлакат делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шундан сўнг давлат раҳбари Франция Республикаси президентининг Елисей саройига йўл олди.
Музокаралар кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.
Учрашувлар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро 10дан ортиқ ҳужжат, жумладан, иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:21
Франция ТИВ Лиондаги фожиа ҳақидаги сўзлар сабаб АҚШ элчисини чақиртиради
09:12 / 18.02.2026
Франция Grinch танкерини жарима тўланганидан кейин қўйиб юборди
16:03 / 14.02.2026
“Нилс” довули сабаб Европа жанубида уч киши ҳалок бўлди
16:12 / 10.02.2026