Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:44 / 09.10.2018
22475
1 дақиқада ўқилади
«Реал»нинг собиқ футболчиси жамоага бош мураббий бўлиши мумкин
Фото: Real Madrid CF
«Реал» раҳбарияти бош мураббий Хулен Лопетеги ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассисни изламоқда. Агар жамоа октябрь ойи охирида ўтказиладиган «Барселона»га қарши баҳсда ютқазса, у истеъфога чиқарилиши мумкин.
AS хабарига кўра, Қироллик клубини бошқаришга собиқ футболчиси Сантьяго Солари даъвогарлик қиляпти. Айни пайтда у «Реал»нинг ёшлар жамоаси «Кастилья»га устозлик қилмоқда.
41 ёшли аргентиналик мутахассис Солари 2000-2005 йилларда «Реал»да ўйнаган. 2013-2016 йилларда клубнинг ўсмирлар жамоасини бошқарган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш