Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тенгсизликни камайтириш бўйича жаҳон рейтинги: Ўзбекистон ва Сингапур охирги ўринларда
Фото: Getty Images
Oxfam International мустақил нодавлат хайрия ташкилотлари халқаро гуруҳи The Commitment to Reducing Inequality Index 2018 тадқиқоти натижаларини тақдим этди, у бой ва камбағаллар ўртасида жамиятдаги фарқни камайтириш масаласига бағишланган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Индекс ижтимоий харажатлар, солиқлар, меҳнат ҳуқуқлари ва иш ҳақи соҳасидаги сиёсати бўйича 157 давлатни таҳлил қилади. Ташкилотларнинг фикрича, бу соҳалар жамиятдаги тенгсизликни камайтириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Индексдаги дастлабки ўнта ўрин Дания, Германия, Финляндия, Австрия, Норвегия, Бельгия, Швеция, Франция, Исландия ва Люксембургда.
Oxfam’дан тушунтиришларича, Дания илғор солиққа тортиш, саховатли ижтимоий харажатларни тўлаш ва дунёдаги ишчилар ҳуқуқларини энг яхши ҳимоя қилишни ўз ичига олган сиёсати туфайли индексни бошқармоқда.
Охирги ўн ўрин Нигерия, Ўзбекистон, Гаити, Чад, Сьерра-Леоне, Бутан, Мадагаскар, Лаос, Сингапур ва Бангладешга берилди.
Oxfam фикрига кўра, Сингапур дунёдаги энг фаровон мамлакатлардан бири бўлишига қарамасдан, индекснинг охирига мамлакат сиёсати солиқларни тўлашдан қочиш имконини бериши, фақат фаррошлар ҳамда қўриқчилар энг кам иш ҳақи мавжудлиги туфайли жойлаштирилди.
Ўзбекистонда эса, яхши ижтимоий харажатлар (157 ўриндан 42) бор, бироқ, солиқ сиёсати (156), меҳнат ҳуқуқлари ва иш ҳақи (132) бўйича ёмон кўрсаткичларга эга. Шуни таъкидлаш керакки, Сингапур солиқ сиёсати борасида сўнгги, 157-ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
14:59 / 31.01.2026
Ҳудудий тенгсизлик ташвишли даражага етди. Сабаблар нима?
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025