18:07 / 10.10.2018
34153

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси 6 ойга дисквалификация қилинди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан жазоланди. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.

ОФКнинг 8 октябрь куни чиқарган қарорига кўра, Осиё ўйинлари чоракфинали доирасидаги Ўзбекистон U23 - Жанубий Корея U23 (3:4) ўйинидан кейин ҳакамга қарата сув идишини отган Жалолиддин Машарипов ўртоқлик ўйинларидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Қўшимчасига, футболчи 5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бу жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт, дейилади ОФК қарорида.

Энди футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок этолмайди. Айни пайтда терма жамоа йиғинида шуғулланаётган Машарипов яқинда бўладиган КХДР ва Қатарга қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юборади.

Top