Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров уни «шарманда қилган» чеченистонликка дарҳол Грознийга келишни буюрди
Фото: РИА Новости
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодиров метрода ёнида ўтирган йўловчига банка отган номаълум йигитнинг хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Интернетда пайдо бўлган видеода шахси аниқланмаган ёш йигит энергетик ичимлик банкасини ёнида ўтирган одамга қарата отиши тасвирланган. Шу билан бирга, ушбу шахс шундай деган: «Ахмат - куч». Билдирилишича, йигит Чеченистон раҳбарига алоқадор бўлган спорт клубини назарда тутган.
Қодиров ўзининг телеграм-каналида бу йигитга ультиматум қўйди: ўз яқинлари билан дарҳол Грознийга етиб келиш. Шунингдек, Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, бу ҳаракат ўзига жуда ёмон таъсир қилган.
«Бугун мен жуда ҳам ғазабдаман», - деб ёзади сиёсатчи. Унинг қўшимча қилишича, видеонинг муаллифида бу талабни бажариш учун бир неча соат вақти бор, акс ҳолда у жуда афсусланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Тимати ва Нурмагомедов можароси сабаб видеомурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026
Украина асирлигидан 20 нафар чечен қайтарилди. Улар жангсиз таслим бўлишганини айтишганди
14:47 / 12.01.2026