Сайёҳлар учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингининг 1-поғонасини Дубай эгаллади. Бу шаҳарда сайёҳлар ўртача ҳисобда 537 доллар сарфлайдилар. Бундай маълумотларни Mastercard компанияси ўзининг Global Destination Cities Index рейтингида келтирган.
2-ўринни Париж (301 доллар), 3-ўринни эса Сингапур (286 доллар) эгаллаган. Бешталикка Сеул (181 доллар) ва Бангкок (173 доллар) ҳам кирган.
Кейинги ўринларни Токио (154 доллар), Лондон (153 доллар) ва Нью-Йорк (147 доллар) эгаллаган.
Mastercard рейтингни тузишда 162 та шаҳарда хорижликлар амалга оширган тўловлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланади.











