Исроилнинг ҳарбий разведка соҳасига ихтисослашган DEBKAfile портали манбаси маълумотларига кўра, Сурияга етказиб берилган Россиянинг С-300 зенит ракета комплексларини эронлик мутахассислар бошқаради.
Исроил ва Америка разведка хизматлари билан боғлиқ манбанинг айтишича, Россия Эрон 2016 йилда қабул қилиб олган С-300’ни худди ўша хусусиятлари билан Сурияга атайин топширган. Шунингдек, унинг таъкидлашича, эронлик ҳарбийлар ҳозирги вақтда Сурияга кўчирилмоқда.
Порталдан таъкидлашларича, Россия томони зенит ракета комплексларини ким бошқариши ҳақидаги маълумотни ошкор этмасликка қарор қилган. Шунингдек, тахминларга кўра, Россия ўз ҳарбий хизматчиларини хавф остига қўймаслик учун эронлик мутахассисларни жалб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The Independent газетаси Суриянинг С-300 билан мустаҳкамланиши Яқин Шарқдаги ҳарбий ўйинни ўзгартириши ҳақида ёзганди.















