Порошенко аслида қандай касбни эгалламоқчи бўлганини айтди
Украина президенти Пётр Порошенко мактабни тугатганидан сўнг, олий денгизчилик мактабига ўқишга кирган ва уни битирганидан кейин кубрик (кемада команда жойлашадиган умумий хона) старшина (кичик командирларнинг энг юқори унвони, денгиз флотида сержантга баравар унвон) бўлган. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.
«Камдан-кам одам билади, лекин мен мактабни битирганимдан кейин олий денгизчилик мактабига ўқишга кирганман. Мен ҳатто кубрик старшинаси ҳам бўлгандим, кейин Халқаро муносабатлар институтига ўқишга кирганим ҳақида ҳужжатлар келди. Бу тақдир мени денгизчиликдан маҳрум қилди», - деди Порошенко.
Порошенко бу ҳақда Херсон давлат денгизчилик академиясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко АҚШнинг Украинадаги очарчиликни геноцид деб тан олиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаганди.
Мавзуга оид
11:51
Reuters: Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда
07:50
Германияда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш ғоясини қўллаб-қувватлаш пасаймоқда
17:58 / 11.11.2024
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00 / 11.11.2024