Халқаро баскетбол федерацияси бош котиби Олимпия ўйинлари вақтида ҳаётдан кўз юмди
Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA) бош котиби ва Халқаро спорт федерациялари глобал уюшмаси раҳбари швейцариялик Патрик Бауманн 52 ёшида Буэнос-Айресда вафот этди. ТАСС тасарруфидаги FIBA матбуот релизида шу ҳақида маълум қилинган.
"Шанба куни Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари вақтида FIBA бош директори Патрик Бауманн вафот этди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамай, юрак хуружи унинг ўлимига сабаб бўлди", - дейилади хабарда.
Бауманн ўз карьерасини 1994 йилда юрист сифатида бошлаган, 1995 йилдан 2002 йилга қадар ташкилот бош котибининг ўринбосари бўлган. 2003 йилдан FIBA бош котиби лавозимини эгаллаб келган. 2018 йилнинг июнида ташкилот Брауманн билан шартномани 2031 йилгача узайтирган. У Токиодаги 2020 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган 3х3 баскетбол ривожига катта ҳисса қўшган.
2013 йилдан эътиборан Брауманн Жаҳон аксилдопинг агентлиги муассислари кенгаши (WADA)га кирган. Шунингдек у Халқаро спорт арбитражи кенгаши (ICAS) таркибидан ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, 2016 йилдан Брауманн Халқаро федерациялар глобал уюшмасини бошқарган. У 2008 йилдан Халқаро олимпия қўмитасининг аъзоси ҳисобланган.
Мавзуга оид
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
10:44 / 17.04.2024
ИИБ ходими ИИВ госпиталида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари шифокорларни айбламоқда
10:40 / 08.04.2024