Спорт | 18:50 / 15.10.2018
8566
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола: «Месси – интроверт ва ваҳший»

«Манчестер Сити» бош мураббий Пеп Гвардиола «Барселона»да ишлаган даврини эсга олди ва ҳужумчи Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона»ни соғинч билан эслайман, бу ажойиб тажриба, ҳаётда бир марта юз берадиган воқеага ўхшаш эди. 

Месси ҳақида гапирадиган бўлсам, у табиатан интроверт (ташқи муҳит билан алоқага яхши киришолмайдиган, одамови - изоҳ Tribuna.uz) ва курашга чанқоқ ваҳший ҳайвон. Бу эса унинг жамоадошларига янада яхшироқ ўйнашга ёрдам беради.

У мағлуб бўлишни ёмон кўради. Лео худди ёш боладай ўйнайди, агар жамоадошлари унга кўмаклашса, ўйин тақдирини ҳал қила олади», – деди Гвардиола.

Мавзуга оид